60:12 Мухаммад Содик

Эй Набий! Агар мўминалар сенга Аллоҳга ҳеч нарсани ширк келтирмаслик, ўғрилик қилмаслик, зино қилмаслик, болаларини ўлдирмаслик, қўллари ва оёқлари орасидан бўҳтон тўқиб келтирмаслик ва сенга яхшилик ишда исён қилмасликка байъат қилиб келсалар, уларнинг байъатини қабул қил. Ва Аллоҳдан уларнинг гуноҳини кечишни сўра. Албатта, Аллоҳ гуноҳларни кечирувчи ва меҳрибондир. 1

  1. Аҳднома (байъат) бериш — Ислом раҳбарига ўзининг содиқлигини баён қилиб ваъда беришдир. Пайғамбар алайҳиссалом эр мусулмонлардан авваллари аҳднома олган эдилар. Аёллардан эса ушбу оят тушгандан сўнг ола бошлаганлар. []

Обсуждение закрыто.