58:10 Мухаммад Содик

Албатта, иймонлиларни ранжитиш учун қилинган сирли суҳбат шайтондандур, Аллоҳнинг изни билан қилинган сирли суҳбатгина уларга ҳеч зарар етказмас. Мўминлар Аллоҳнинг Ўзига таваккал қилсинлар. 1

  1. Одатда иккита-иккита ёки кўпроқ бўлиб олиб, жамоатдан ажраб пичир-пичир қилиб гаплашиш кўриб турганлар қалбига шубҳа солади. «Биздан беркитиб булар ниманингдир маслаҳатини қилишаётган экан», деган хаёлга олиб боради. Бунинг устига, шайтон: «Сенинг зарарингга маслаҳат қилишяпти, бўлмаса ошкора гапиришарди», деб васваса қилади. Шундай қилиб, қарабсизки, жамият аъзолари ичида бир-бирига ишончсизлик юзага келади. []

Обсуждение закрыто.