42:48 Мухаммад Содик

Агар улар юз ўгирсалар, бас, Биз сени уларга қўриқчи қилиб юборганимиз йўқ. Сенинг зиммангда фақат етказиш бор, холос. Албатта, Биз инсонга Ўзимиздан раҳмат тоттирган чоғимизда у ундан қувонур ва агар уларга ўз қўллари тақдим этган нарса туфайли ёмонлик етса, бас, албатта, инсон куфрони неъмат қилур. 1

  1. Яхшилик етганда ҳаддан ошганидек, ёмонлик етганда ҳам ўзини тўғри тута ололмайди, куфрони неъмат қилади. Аслида эса, яхшилик етса, инсон шукр қилиб, ёмонлик етса, сабр этиши лозим. Унга нимаики етса, Аллоҳдандир. []

Обсуждение закрыто.