Сизга берилган нарсалар ҳаёти дунёнинг матоҳи, холос. Аллоҳнинг ҳузуридаги яхши ва боқий нарсалар эса, иймон келтирган ва Роббиларига таваккал қилганлар учундир. 1
- Ушбу берилган нарсалар хоҳ молу дунё бўлсин, нима бўлса бўлсин-ҳаммаси бу дунёнинг матоҳи, ўткинчи ҳой-ҳавас, холос. Уларнинг ҳақиқий қадр мезонида ҳеч бир оғирлиги йўқ. Ҳақиқий қадр-қийматга, боқийликка эга нарсалар бошқа томонда -охиратда, Аллоҳнинг ҳузуридадир. Аллоҳнинг ҳузуридаги ўша нарсалар, бу дунё матоҳи каби, ким бўлишидан қатъи назар ҳамма учун эмас. [↩]