40:59 Мухаммад Содик

Албатта, (қиёмат) соати келгувчидир. Унда шубҳа йўқ. Лекин одамларнинг кўплари иймон келтирмаслар. 1

  1. Яъни, қиёмат қоим бўлишига ишонмайдилар. Ишонмаганлари учун ҳам Аллоҳнинг оятлари ҳақида ҳеч қандай ҳужжат-далилсиз талашиб-тортишадилар. Ўзларининг ким эканларини унутиб, кибрга кетадилар. Кибр эса, уларни ҳалокатга элтади. Бу ҳалокатдан, унга элтувчи кибрдан сақланиш учун Аллоҳга ибодат этиш керак, У зотга дуо қилиш керак. []

Обсуждение закрыто.