38:22 Мухаммад Содик

Ўшанда улар Довуднинг олдига киришган эди. Бас, у улардан қўрқиб кетди. Улар: «Қўрқма, булар-икки даъволашгувчи томон. Биз бир-биримизга зулм қилдик. Бас, орамизда ҳақ ила ҳукм чиқар. Жабр қилма. Бизларни тўғри йўлга ҳидоят қил», дедилар. 1

  1. Кутилмаганда, изнсиз, ман қилинган жойга девор ошиб кириб келишлари яхшилик аломати эмас эди. Мўмин одам Пайғамбарнинг ҳузурига бундай суратда кириб бормайди. Шунинг учун ҳам Довуд алайҳиссалом қўрқиб кетди. Кириб келганлар буни пайқаб, у кишини тинчлантиришга ҳаракат қилишди. []

Обсуждение закрыто.