28:48 Мухаммад Содик

Қачонки уларга Бизнинг ҳузуримиздан ҳақ келганида, улар: «Унга ҳам Мусога берилган нарса берилса эди», дедилар. Улар илгари Мусога берилган нарсага куфр келтирмаган эдиларми?! Улар: «Икки сеҳр ўртага чиқди, бир-бирига ёрдам бермоқда, биз ҳар бирига куфр келтиргувчимиз», дедилар. 1

  1. Ҳа, Муҳаммаддан (с. а. в.) илгари улар Мусога алайҳиссалом тушган нарсага ҳам куфр келтирган эдилар. Энди бўлса, Муҳаммадга (с. а. в.) иймон келтирмасликларига Мусога алайҳиссалом берилган нарсага ўхшаш нарса у кишига берилмаганини сабаб турибдилар. Улар «икки сеҳр» деб Таврот билан Қуръонн назарда тутишяпти. Таврот ҳам, Қуръон ҳам сеҳрдир, улар бирга ўртага чиқиб, бир-бирига ёрдам бермоқда, биз ҳар иккисига ҳам куфр келтирувчилармиз, дейишяпти. []

Обсуждение закрыто.